Саида Раметова ҳақида тарқалган гапларга аниқлик киритилди

Маданият-санъат 28-сен, 12:399 admin 601 0
Ижтимоий тармоқлар – Telegram, Facebook, Instagram’да Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ўзбек миллий академик драма театри маъмурияти ва актрисанинг яқинлари билан боғланди. 

Театр маъмурияти ва актрисанинг яқинларига кўра, айни вақтда Саида Раметова даволанишни давом эттирмоқда. Унинг саломатлиги жойида. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарлар ёлғон. 

Маълумот ўрнида, Туркияда “Жалолиддин Мангуберди” сериалида суратга тушган Саида Раметова Тошкентга қайтгач, кўкрак бези саратонига чалинганини маълум қилганди. Шу заҳотиёқ актриса даволанишни бошлаган. 

У айни вақтда Тошкентда. Жорий йилнинг 21 сентябрь куни 63 ёшини қаршилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан Саида Раметова "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди. 
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930