У коронавирус бўлмаганди, соғ боламни ўлдириб беришди – Фарзанд доғини кўрган ота-она

Интервью 28-сен, 13:299 admin 548 0
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборотига таяниб, Тошкент вилоятида 11 яшар Муҳаммад Ўринбоев коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бу мамлакатда коронавирусга чалинган болаларнинг вафоти билан боғлиқ илк ҳолат экани айтилганди. 

11 яшар Ўринбоев 5 сентябрь куни вафот этган бўлса ҳам унинг ўлими ҳавидаги расмий ахборот 17 сентябрь куни эълон қилинди. Мазкур ахборот кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Орадан кўп ўтмай, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги боланинг йўлдаш касалликлари бўлганини айтиб чиқди. 

Ўлим ташхиси: сурункали гломерулонефрит нефротик тури, семизлик Ш даража, анемия Ш даража, сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилиги терминал босқичи, касалхонадан ташқари икки томонлама пневмония ўткир кечиши. Асорати: ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги Ш даража. 

Бироқ, боланинг ота-онаси Муҳаммад Ўринбоевнинг коронавирусдан вафот этганини рад этмоқда. Улар мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилган. QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова боланинг отаси Нормуҳаммад Алметов ва онаси Зуҳра Алметова билан учрашиб, суҳбатлашди. 

Уларнинг маълум қилишича, болада коронавирус аломатлари бўлмаган. У ўзини яхши ҳис қилган. Шифохона эса уни ҳеч қандай коронавирус тестисиз қабул қилган. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотидан норози. У шифохонага олиб борилганда ҳам 15 дақиқа автомобилда қаровсиз қолиб кетган.

"Болам автомобилдан туширилгандан кейин ҳам ташқарида замбилда офтобда ётди. 10 дақиқан кейин бақир-чақир қилдим. Кейин икки йигит чиқиб, замбилсиз, қопга ортгандек боламни олиб чиқиб кетди", дейди она.

Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031