Туркманистонда ниқоб тақмаганлар мажбуран пахта теримига жўнатилмоқда – ОАВ

Олам 05-ноя, 23:009 fozil 479 0
Туркманистоннинг бир қатор шаҳарларида полиция ниқоб тақиш устидан назоратни кучайтирди. 

Turkmen.news манбаларига кўра, ниқоб тақмаган фуқаролар доимий равишда кўчаларда тўхтатиб, баённомалар тузилмоқда. 

Полиция эътиборини нафақат ниқобсиз ўтаётганлар, балки уларни тақиш қоидаларини бузувчилар ҳам жалб қилмоқда.

Фуқаролардан бирининг маълум қилишича, унга ниқобсиз юргани учун огоҳлантириш берилган. 

Полиция, агар у машинада ёлғиз бўлса ҳам, ниқоб режимини бузмаслик кераклигини таъкидламоқда. 

Агар у яна қоидабузарлик билан ушланса, жарима тўлаши керак бўлади.

"Танишларимдан бири биринчи марта жаримага тортилди. Унинг ниқоби бор эди, шунчаки иягига тақилганди. Машинада йўловчилар йўқ эди.  ", - дея қўшимча қилди Ашхабодлик. - Ва унинг ниқоби бор эди, шунчаки иягида. Ва машинада ҳам йўловчилар йўқ эди. Аммо у ўзини жуда ёмон тутди. Агар хотиржам бўлганида, биринчи марта огоҳлантириш олган бўлар эди”, дейди ашхободлик фуқаролардан бири. 

Айни пайтда Мари шаҳридаги манбанинг айтишича, вояга етмаган бола полиция бўлимига олиб кетилган. 

Боланинг онаси бўлимга чақирилган. 

Бироқ аёл полиция билан жанжаллашган ва жаримани ҳам тўламай ўғлини олиб кетган. 

Айрим маълумотларга кўра, ниқоб режимини бузувчилар (шу жумладан, болалар) Маридаги пахта теримига мажбуран юборилган.

Расмий версияга кўра, Туркманистонда бирорта ҳам COVID-19 касаллиги аниқланмаган. 

Барча карантин чоралари профилактика чоралари ҳисобланади. 

Бугунги кунда бутун дунёда аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган иккита давлат бор, уларнинг ҳукумати ўзларида коронавирус йўқлигини эълон қилмоқда: Туркманистон ва Шимолий Корея.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930