» » Янги вирус қандай келиб чиққани аниқланди

Янги вирус қандай келиб чиққани аниқланди

26 январь 2020, Воскресенье
339
0
Хитойлик олимлар ёввойи ҳайвонлар коронавирусининг манбаи эканлигини аниқлади. Синхуа ахборот агентлигининг хабар беришича, Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида коронавирус аниқланган. "Ҳуанань денгиз маҳсулотлари бозоридаги 585 намунадан 33 тасида коронавирус нуклеин кислоталари аниқланди. Бу вируснинг манбаи Хуанань бозорида сотиладиган ёввойи ҳайвонлардир", деган мутахассислар. Tахминларга кўра, кўршапалаклар вирусни илонларга юқтирган, шундан сўнг янги вирус пайдо бўлган. Коронавируснинг тарқалишига асосий сабабчи Жанубий Хитой йўл-йўл илони ва Хитой кобраси экани айтилмоқда. Бу каби маҳсулотлар Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган. Mаълумот ўрнида, вирус Aвстралия, Mалайзия, Непал, Корея Республикаси, Сингапур, AҚШ, Tаиланд, Франция ва Японияда ҳам етиб борган.
Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019