15 ёшли бола бошқарувидаги автомобилда пичоқ ва бошқа қуроллар топилди

Жамият 26-сен, 13:439 admin 603 0
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 22:15 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 1-ИИБга бириктирилган ҳудуддаги Гулобод маҳалласида жойлашган "Версаль" ресторани ёнида 20-30 кишилик гуруҳ тўпланган.

Ҳолатни текшириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББнинг бир гуруҳ ходимлари йўлга чиқишди. Воқеа жойида тўпланган одамлардан ташқари уларга яқин жойда ҳайдовчиси ва йўловчилари вояга етмаган шахслар бўлган Nexia-2 русумли автомобиль қайд этилди.

Автомобиль 15 ёшли Абдулазиз Ф. бошқарувида бўлган. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси бундан бехабар бўлишган. Йўловчи сифатида автомобилда унинг ўртоқлари 16 ёшли Миржавоҳир М. ва Исмоилжон А. бўлишган.

Автомобиль юкхонасининг текшируви давомида ИИБ ходимлари кесувчи буюмлар, нунчаки, таёқ ва электрошокер топишди.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишлар олиб борилмоқда.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930