» » Тошкент ҳамда Самарқандда «Озарбайжон киноси кунлари» ўтказилади

Тошкент ҳамда Самарқандда «Озарбайжон киноси кунлари» ўтказилади

14 сентябрь 2019, Суббота
95
0
21—28 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Озарбайжон киноси кунлари» ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда озарбайжонлик киноижодкорлардан иборат бир гуруҳ делегация вакиллари иштирок этади. Кино кунлари доирасида озарбайжонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 23 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройда тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида намойиш этиладиган сеанслар вақти:

25 сентябрь, чоршанба
15:00 — «Озарбайжон киноси кунлари» тадбирининг очилиши маросими
15:30 — «Боку вақт кўзгусида» ҳужжатли фильми намойиши (режиссёр Наталя Завозненко)
17:00 — «Степняк» бадиий фильми намойиши (режиссёр Шомил Алиев).

26 сентябрь, пайшанба
17:00 — «Ўн аллома» ҳужжатли фильми намойиши (режиссёр Одил Озой)
15:30 — «Анорзор» бадиий фильми намойиши (режиссёр Илғор Нажаф).

Қайд этилишича, барча сеансларга кириш бепул.

Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019