DataLife Engine / Instagram иловасига янгиликлар киритилди

Instagram иловасига янгиликлар киритилди

Facebook компаниясига тегишли Instagram ижтимоий тармоғи кеча, 12 ноябрь куни дастур интерфейсига ўзгартириш киритилганини эълон қилди. 

Тегишли баёнот Facebook сайтида маълум қилинган. 

Қайд этилишича, мобиль иловада иккита янги бўлим – Shop (дўкон) ва Reels (роликлар) пайдо бўлган. 

"Бугун биз Instagram'даги катта ўзгаришлар ҳақида маълум қиламиз – Reels ва Shop. Reels ёрлиғи сизга бутун дунё ижодкорлари ва ўзингиз каби одамларнинг қисқа видеоларини кўриш имкониятини беради. Shop ёрлиғи турли брендлар ва сотувчилар билан алоқа қилишнинг яхши усули бўлади, шунингдек, у сизга ёқадиган маҳсулотларни топишга имкон беради", дейилган хабарда. 

Баёнотга кўра, Reels тугмачаси одамлар ўз ижодларини бутун дунё билан баҳам кўришлари ва ўзларининг мухлисларини топишлари учун имконият яратадиган саҳнага айланиши керак. 

Shop тугмачаси эса Instagram'да харид қилиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Маълумот учун, Shop ва Reels илованинг асосий экранида пайдо бўлади.
15-11-2020, 00:12
Вернуться назад