DataLife Engine / Эронда карантин чоралари кучайтирилади

Эронда карантин чоралари кучайтирилади

Эронда 21 ноябрдан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли қатъий чекловлар жорий қилинади. 

Бу ҳақда давлат телевидениеси орқали Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эълон қилган. 

Унга кўра, энг кескин чоралар Теҳронда ва бошқа 100 га яқин шаҳар ва қишлоқларда жорий этилади. 

"Чекловлар нафақат иш жойлари, балки университет, мактаб ва ўқув марказлари учун ҳам амал қилади", деган Руҳоний.

Маълумот учун, Эронда 762 мингдан кўп киши коронавирусга чалинган. 

41 минг 493 киши вафот этган. 

Сўнгги сутка давомида 11 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
16-11-2020, 01:14
Вернуться назад