DataLife Engine / Тошкентдан Дубайга авиақатновлар сони кўпайтирилди

Тошкентдан Дубайга авиақатновлар сони кўпайтирилди

“Uzbekistan Airways” Тошкентдан Дубайга парвозлар сонини оширмоқда. 

Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилди. 

Қайд этилишича, жорий йил 1 декабрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 5 маротаба амалга оширилади: душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба. 

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин: 

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, Узбекистан “Uzbekistan Airways” АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Дубай билан авиақатновларни жорий йилнинг 4 сентябридан тиклаган эди.

16-11-2020, 16:44
Вернуться назад