2021 йилнинг бошида АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашлари (American Councils) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб оладиган “Америкага дарча” ташаббусига старт беради.
Ушбу ташаббус Дарчалар жойлашган жамоаларга замонавий ресурслар кутубхоналарини ва динамик конференц-залларни, шунингдек, электрон ва қоғозли китобларни, инглиз тилидаги турли хил таълим ва маданий манбаларни, Интернетга уланган компьютер лабораторияларни, америкалик мутахассислар иштирокидаги бир қатор меҳмон маърузачилари дастурларини ва қўшимча қизиқиш асосидаги фаолият турларини, масалан, инглиз тилида фильмлар намойиши ва суҳбат клублар фаолиятини тақдим этади.
Бундан ташқари, ҳар бир “Америкага дарча” АҚШда бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқишни истаганларга маслаҳат хизматларини кўрсатадиган Education USA бепул маслаҳат маркази сифатида хизмат қилади.
Қайд этилишича, биринчи “Америкага дарча” қурилиши Қашқадарёнинг Қарши шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида 2020 йил 30 сентябрда бошланган.
“Баркамол авлод” марказлари – бу Ўзбекистоннинг барча 13 вилоятида жойлашган ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ёшларнинг дарсдан ташқари фаолиятлири учун мўжалланган марказлардир.
Қаршидаги American Councils томонидан бошқариладиган 230 квадрат метр майдонда жойлашадиган “Америкага дарча” маркази Марказий Осиёда энг каттаси бўлади.
Марказ таркибига компьютер лабораторияси, кутубхона, конференция зали ва “Education USA” синфлари киради.
Марказнинг бутун майдони замонавий шиша деворларга ва Америка услубидаги дизайнга эга бўлади.
Қаршидаги “Америкага дарча”нинг очилиши 2021 йил бошига режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, “American Councils” 2018 йилда ўзининг Тошкентдаги ваколатхонасини қайта очди ва ҳозирда Келажак лидерлар алмашинуви дастури (FLEX), Инглиз тилида сўзлашувчи миллат:
Ўрта мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш (ESN: STT) ташаббуси, Ўзбекистон бизнес раҳбарлари алмашинуви дастури ва Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик (UNiCEN) каби 13 хил дастурлар портфелини бошқаради.
Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари – халқаро таълим, академик алмашинув ва чет элда тил муҳитини тарғиб қилиш бўйича етакчи бўлиб, академик, касбий ва маданий алмашинув, тилларни ўргатиш, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотларнинг мукаммаллиги орқали халқаро алоқаларни ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.