DataLife Engine / Ан-26 ҳалокатининг 4 тахминий сабаби очиқланди

Ан-26 ҳалокатининг 4 тахминий сабаби очиқланди

Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учрашининг 4 та тахмини сабаблари очиқланди.

Украина Давлат тергов бюроси:

•    самолёт қисмларининг техник носозлиги;
•    экипаж томонидан ўз вазифаларни нотўғри бажариш; 
•    самолётни бошқариш учун масъул бўлган шахслар томонидан хизмат вазифасини лозим даражада бажармаслик;
•    самолётга нотўғри техник хизмат кўрсатиш ва уни парвозга тайёрлаш учун масъул бўлган шахсларнинг хизмат вазифаларини нотўғри бажариши тахминларини илгари сурмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Украинанинг Харьков вилояти Чугуева шаҳрида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда 26 киши қурбон бўлди. Мамлакат раҳбари Владимир Зеленский 26 сентябрни “Мотам куни” деб эълон қилди
27-09-2020, 10:18
Вернуться назад