DataLife Engine / Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида доимий авиапарвозлар тикланади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида доимий авиапарвозлар тикланади

Тошкент шаҳри ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси пойтахти Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарлари ўртасида доимий авиапарвозлар тикланиши мумкин. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 12 ноябрь куни имзоланган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради. 

Мазкур қарор билан қабул қилинган Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирларига кўра, Тошкент – Мозори-Шариф ва Қобул шаҳарлари билан доимий авиақатновларни тиклаш белгиланган.

Қарорда қайд этилишича, бу борада жорий йилнинг ноябрь ойида Афғонистоннинг “KamAir” ва “Ariana Afghan Airlines” компаниялари ҳамда “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида музокаралар ўтказилади ва декабрь ойида икки томонлама келишув имзоланади. 

2021 йилнинг январь ойидан Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан тўғри парвозларни амалга оширишга старт берилади.
19-11-2020, 21:04
Вернуться назад