Аввалроқ, Ўзбекистон Про-лигаининг ҳал қилувчи ўйинида Фарғона вилоятининг икки жамоаси - Яйпаннинг “Турон” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари ўртасида ўтган ўйин охирида мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй бергани хабар қилинганди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ушбу ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Фарғона вилояти ИИБ вазият назоратга олинганини маълум қилди.
Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.
Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига конуний баҳо берилади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Про-лига мусобақасининг якуний учрашувида “Нефтчи” ва “Турон” жамоаси куч синашди.
Унда “Турон” жамоаси 0:1 ҳисобида ғалабага эришиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.