Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг июль ойидан 2020 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида 34 ёшли М.Ф. ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи уч нафар фуқаро билан турли русумли автомашиналарни олди-сотдиси бўйича келишувга эришган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс улардан жами 65 100 000 сўм пулларини олдиндан олиб, турли баҳоналар қилиб автомашиналарни ушбу фуқаролар номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни ҳам қайтармай ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.