Коронавирусга қарши эмланишдан олдин одам ўзида қандайдир касаллик мавжуд бўлса, у ҳақда албатта айтиши керак. Яшириши асло мумкин эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти директорининг тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Александр Горелов маълум қилди.
"Клиник синовлар босқичида соғлом кўнгиллиларни танлаш керак. Аммо одамлар уларда кузатилган касаллик тарихини яширишлари мумкин. Аслида вакцинациядан олдин инсонлар ўзларида мавжуд касалликларни яширмаслиги шарт. Бирон-бир касаллиги мавжуд одамни коронавирусга қарши эмлаш нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин", дея огоҳлантирган мутахассис.
Шу билан бирга, у вакцина қабул қилгандан сўнг соғлом одамларда иситма, ҳолсизлик, қизариш ва инъекция жойида оғриқ каби табиий ҳолатлар кузатилиши ҳақида яна бир бор эслатган.
Эслатиб ўтамиз, Россия коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилган ягона мамлакат бўлиб турибди. РФда жорий йилнинг 11 август куни “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 38 миллиондан ошиб кетди. 2 миллионга яқин одам касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.