DataLife Engine / Instagram'да сўз эркинлиги бўғилиши кутилмоқда

Instagram'да сўз эркинлиги бўғилиши кутилмоқда

Instagram ижтимоий тармоғи интернетдаги безориликлар ва хақоратли изоҳларни чекламоқчи. Шу мақсадда компания постларга негатив изоҳлар қолдиришни тақиқлашни режалаштирган. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

Шу кунларда ушбу хусусият синовдан ўтмоқда. Компания шунингдек, ҳақоратли изоҳларни бир неча бор қолдирган фойдаланувчилар учун қўшимча огоҳлантириш хусусиятини ҳам текширмоқда.

"Ёмон изоҳ қолдираётган одам фикрини ўзгартириши учун биз бу усулнинг қўл келишини пайқадик", дейилган ижтимоий тармоқ баёнотида. 
Янги огоҳлантиришлар одамларнинг бир қадам орқага чекиниб, сўзлари ва ёзганлари оқибатлари ҳақида ўйлашга чақиради.
 
Мутахассисларнинг фикрича, бунга Instagram'га давлатларнинг расмий идоралари ва шахслари томонидан бўлаётган шикоятлар сабаб бўлмоқда. Эскпертлар бу орқали ижтимоий тармоқларда сўз эркинлиги бўғилишидан хавфсирамоқда. 

Аввалроқ, Instagram'нинг Direct бўлимига Facebook Messenger’нинг хусусиятлари киритилиши маълум қилинганди.

15-10-2020, 15:38
Вернуться назад