DataLife Engine / Британиялик машҳур актёр Шон Коннери вафот этди

Британиялик машҳур актёр Шон Коннери вафот этди

Шотландиялик актёр, Голливуд юлдузи, “Агент 007” фильмида жосус ролини ижро этиб танилган Шон Коннери оламдан ўтди. 

Бу ҳақда “BBC News” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, актёрнинг ёши 90 да бўлган. 

Британиялик актёр ва продюсер Сэхр Шон Коннери 1930 йил 25 августда Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида туғилган. 

Коннери 70 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган. 

Коннери “Оскар” совриндори, икки карра BAFTA ғолиби, "Олтин глобус" нинг уч карра совриндори ҳисобланади.
                                
31-10-2020, 20:53
Вернуться назад