Дориларнинг чегаравий нархини билиш учун махсус бот ишга тушди

Бу қизиқ 03-ноя, 19:419 fozil 624 0
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан  оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Telegram бот ишга туширилди. 

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, сўнгги вақтларда, дорихоналарда бир қатор дори-дармонларнинг етишмаслиги ва нархларини сунъий равишда юқори баҳолаш кузатилмоқда. 

Истеъмолчилар вирусга қарши ва иситма туширувчи дориларнинг асоссиз юқори нархларидан шикоят қилмоқдалар.

Таъкидланишича, дори-дармонлар нархлари бўйича ишончли ва аниқ маълумотларнинг мавжуд эмаслиги жамиятда ҳақли норозиликка олиб келади. 

Ҳар бир истеъмолчи сотиб олишдан олдин дори маҳсулотнинг чегаравий нархидан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.

Бугунги кунда мамлакатимизда 18 миллион истеъмолчи Telegram мессенжеридан фойдаланмоқда. 

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган ботда дори воситасини халқаро патентланмаган номи ёки савдо номи бўйича излаш имконияти мавжуд. 

Истеъмолчилар учун @dorinarx_bot'да дориларнинг савдо номи, дозаси, қадоқланган сони ва қадоқ тури, ишлаб чиқарувчи номи, халқаро патентланмаган номи, максимал чакана нархи ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930