Оқ уй яқинида пичоқбозлик юз берди

Олам 04-ноя, 21:179 fozil 449 0
АҚШ пойтахти Вашингтонда Оқ уй яқинидаги бир қанча мавзеларда юз берган тўқнашув натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. 

Бу ҳақда NBC хабар берди. 

Ҳужумда уч киши қатнашган, ҳозир полиция уларни қидиряпти. 

Ҳодисада Президент Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи ўта ўнглар вакиллари жароҳатланган.

Полиция маълумотига кўра, можаро вақтида уч эркак ва аёл яраланган. 

Улар ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. 

Бу ҳужум ўтган сайлов билан алоқадорми ёки йўқ номаълум.

Вашингтон полиция департаменти шаҳарда бошқа бир ҳужум натижасида одамлар пичоқланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтди. 

Сайловда номзодини илгари сурган республикачи Дональд Трамп ва демократ Жо Байден ўзини ғолиб деб эълон қилди. 

Аммо расмий натижалар ҳали эълон қилинмади. 

Ҳозирда 213 та овоз билан Трамп 238 та овоз олган Байдендан ортда қоляпти. 

Сайлов натижасини овозларни санаш давом этаётган 6 штат ҳал қилади.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031