Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда. У хавфлими?

Саломатлик 05-ноя, 23:119 fozil 682 0
Коронавирусга қайта чалиниш инсоннинг коронавирусга қарши иммунитет даражасига боғлиқ. 

Бу ҳақда вирусолог Анатолий Альтштейн маълум қилган. 

"Агар коронавирусга биринчи чалинганда иммунитет жуда паст бўлган бўлса ва коронавирус ҳеч қандай аломатларсиз ўтган бўлса, демак, одам яна коронавирусга чалиниши мумкин", деган Альтштейн. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясини қайта юқтириб олиш мумкин, лекин у биринчисига қараганда енгилроқ ўтади. 

"Бироқ, коронавирусга чалинган одам ҳам соғлом одамлар каби барча эҳтиёт чораларини кўриб юриши керак", деган Альтштейн. 

Такрорий касалланиш камдан-кам ҳолларда биринчисидан оғирроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган мутахассис. 

Шунингдек, у қайталанган касалликнинг оғир ўтиши масаласи ҳали етарли даражада ўрганилмаганини маълум қилган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031