Жорий йилнинг 11 август куни Олий Мажлис Сенатининг бўлиб ўтган еттинчи ялпи мажлисида Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш ҳақидаги қарори тасдиқланган эди.
Бундан ташқари, туманда 3 та касб-ҳунар коллежи, 18 та умумтаълим мактаби, 24 та мактабгача таълим муассасаси, 5 та тиббиёт муассасаси, 1280 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 698 та хизмат кўрсатиш объeкти, 429 та саноат корхонаси ҳамда 2 та маданий мерос объeкти мавжуд.
Қайд этилишича, туман аҳолиси 149,6 минг нафарни ташкил этиб, Наманган шаҳар аҳолисининг 23,8 фоизини қамраб олади.
“Мазкур ҳудуд истиқболда замонавий кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига урбанизация жараёни жадаллашишига, шунингдек, янги инфратузилма объeктлари барпо этилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.