Трамп фарзандларини Байдендан ҳимоя қилиш ишларини бошлаб юборди

Олам 02-дек, 18:279 fozil 2 358 0
АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчилари билан фарзандлари, куёви ва шахсий адвокати Руди Жулианини сайловдаги рақиби Жо Байдендан ҳимоя қилиш имкониятларини муҳокама қилди. 

Бу ҳақда "The New York Times" маълумот берган. 

Трамп Байден ҳокимият тепасига келиши билан Адлия вазирлиги унинг уч катта фарзанди - кичик Дональд Трамп, Эрик Трамп, Иванка Трамп ва Иванканинг эри Жаред Кушнерни нишонга олишидан хавотирланмоқда.

Нашрга кўра, Манхэттен округи адвокати “The Trump Ogranization” томонидан амалга оширилган солиқ бузилишларини текширмоқда. 

Аввалроқ, Дональд Трампнинг ўзи ҳамда уч фарзандининг “The Trump Ogranization”даги фаолияти уларни жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Январь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031