2021 йилда ҳам “бюджетник”ларнинг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Жамият 01-ноя, 13:439 fozil 5 446 0
"2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун лойиҳасига кўра, келаси йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорлари ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларнинг ошиши билан боғлиқ харажатларга 8,4 трлн сўм ажратилмоқда. 

Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган. 

Охирги шаклланган қоидага кўра, иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдори ҳар ярим йилда ўтган даврдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда оширилиши керак.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида 2021 йилда инфляция 9-10 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. 

2022 йилда эса мақсадли мўлжал 10-11 фоиз бўлиб турибди.

Маълумот учун, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари бўлиши кутиляпти

Ўтган йили бу лимит 4 млрд доллар бўлган, кейинроқ пандемия сабаб 5 млрдгача кўпайтирилган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930