Катта Нурмуҳамедов шарафига боғ ташкил этилди

Спорт 16-ноя, 01:199 fozil 382 0
Махачқалъада енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманап Нурмуҳамедов хотирасига бағишланган боғ ташкил этилди. 

Бу ҳақда "Sport24" хабар берган. 

Таъкидланишича, у ерга катта Нурмуҳамедов яшаган йиллари ҳисобига кўра жами 58 та қарағай экилган. 

"Биз бу ерда яхши ўрмон яратиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Кейинги авлод бу ерда юрганида кимдан миннатдор бўлиш кераклигини билиши керак", деган Республика Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Вагаб Абдулҳамидов. 

Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмуҳамедов 2020 йил 3 июлда вафот этган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031