Ўтган 9 ойда 647 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган – КҚКА

Жамият 19-ноя, 20:399 fozil 361 0
Жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилиши бўйича, 647 нафар мансабдорнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан 454 таси судларга юборилган. 

Йилнинг ўтган 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафари ёки 40,3 фоизи Жиноят кодексининг 167-моддасида кўрсатилган (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноятларни содир этгани айтилмоқда. 

Шунингдек: 

•  ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан 116 нафар шахс; 

•  184-моддаси (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан 68 нафар шахс;

•  210-моддаси (Пора олиш) билан 56 нафар шахс; 

•  205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан 24 нафар шахс; 

•  206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан 9 нафар шахс;

•  207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан 15 нафар шахс; 

•  209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

Ўтган 9 ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031