UNESCO Арманистон ва Озарбайжонга можаро тугаганидан кейин Тоғли Қорабоғнинг тарихий меросини сақлашда ёрдам беришга тайёр ва у ерга бир гуруҳ мутахассисларни юборишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Халқаро ташкилот бош директори Одре Азуленинг бугун, 20 ноябрь эълон қилинган баёнотида айтилган.
“Арманистон ва Озарбайжон вакиллари билан учрашувлар давомида Бош директор ушбу ҳудудларга ҳамон ташриф буюролмаган вакилларга расмий равишда UNESCO томонидан техник ёрдам кўрсатишни таклиф қилган. Улар барча манфаатдор томонларнинг розилиги билан минтақа меросини янада яхшироқ ҳимоя қилиш учун энг муҳим маданий бойликларнинг дастлабки рўйхатини тузиш учун дала миссиясини ўтказишлари мумкин. UNESCO барча манфаатдор томонлар билан биргаликда бундай миссияни амалга ошириш учун шароит яратиб беради. Минск гуруҳига ҳамраислик қилувчи давлатлар билан юқори даражадаги маслаҳатлашувлар бошланди”, дейилади баёнотда.
Халқаро ташкилот раҳбари Озарбайжон ва Арманистон вакиллари билан учрашувлар жорий йилнинг 18 ноябрда бўлиб ўтганини таъкидлаган.
Азуле уларга "халқларнинг ўзига хос хусусиятидан ажралмас" маданий мероснинг универсал характерини эслатган.
"Жаҳон ҳамжамияти уни келажак авлодлар учун ҳимоя қилиши ва асраб-авайлаши керак", дейди Азуле БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "ҳарбий можаролар пайтида маданий бойликларни йўқ қилиш ва талон-тарож қилишдан" огоҳлантиришга оид резолюциясини эслаб.
UNESCO Бош директори, шунингдек, биринчи марта 9 октябрда "ушбу минтақанинг меросини ҳимоя қилиш" ва тарихий жойларда "ҳар қандай қўшимча зарарнинг олдини олиш" зарурлигига чақирган.