СССР халқ артисти Армен Жигарханян вафот этди

Маданият-санъат 15-ноя, 00:049 fozil 797 0
СССР халқ артисти, арманистонлик машҳур актёр ва режиссёр Армен Жигарханян бугун, 14 ноябрь куни 85 ёшида вафот этди. 

Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.Маълумотларга кўра, Жигарханяннинг дафн маросими 17 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Қайд этилишича актёр 2018 йилдан буён 5 марта шифохонага тушган.

Маълумот ўрнида, Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда туғилган. 

Актёрлик фаолиятини 1960 йилда бошлаган. 

Умри давомида Россияда яшаган Жигарханян "Салом, мен сизнинг холангизман", "Али Бобо ва қирқ қароқчи", "Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди"," Теҳрон-43" каби 200 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. 

Актёр 1985 йилда СССР халқ артисти мукофотига муносиб топилган.

                                
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031