Қашқадарёда фуқаро ота-онасининг кўз олдида калтакланди. ИИБ ҳолатга изоҳ берди

Жамият 14-ноя, 23:569 fozil 398 0
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шаҳрисабзда фуқаро ота-онасининг кўз ўнгида кўча болалари томонидан ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Унга кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 12:30 ларда Ё.Ю. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинасини русумли автомашинасида “Янги Кеш” бозори ёнидан бурилиб, 30 метр ҳаракатланиб бориб, йўлнинг чап томонидаги автомашиналар турар жойига кириш учун тўхтаб турган У.О. бошқарувидаги Spark`ни орқа томонидан уриб юборади. 

Натижада автомобилларга шикаст етган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳайдовчилар Ё.Ю. ва У.О. автомашинадан тушиб, ўзаро гаплашиб турганида ўткинчи Б.Ж. уларнинг олдига келиб, “ўзаро келишинглар, ҳозир ЙХҲБ ходимлари келиб, иккаларингни ҳам олиб кетади” деб айтади.

Ё.Ю. эса Б.Ж.га “манга фарқи йўқ, сен кимсан, ЙҲХБ ходимларининг қўлидан ҳеч нима келмайди, сен бу ердан кет” деб айтиб уни ҳақорат қилади.

Бундан жаҳли чиққан Б.Ж. қўлидаги “Coco-cola” ичимлигининг шишаси билан Ё.Ю.нинг бошига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказади.

Натижада Ё.Ю. тан жароҳати олиб, Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилиб, даволаниш учун ётқизилган. 

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокори А. Юсупов томонидан 3 ноябрь куни берилган маълумотномада Ё.Ю.нинг танасида: ёпиқ калла мия шикасти, бош мия чайқалиши, бошни тепа соҳасида юмшоқ тўқималарни лат ейиши кўринишида тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган. 

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 11 ноябрь куни Ё.Ю. шифохонадан чиққанлиги сабабли судга оид тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган. 

Тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси иш юритувида бўлиб, судга оид тиббий экспертиза хулосаси олингач, хулосага кўра жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи кўриб чиқилади.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031