Ўзбекистонда ҳарорат -15 даражагача пасайиши кутиляпти

Бу қизиқ 16-ноя, 17:159 fozil 2 438 0
Жорий йил 18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 

18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -8...-13 даражагача, шимолда -10...-15 даражагача, кундуз кунлари 0...-5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан -10...-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031