Ўзбекистонда 9 та спорт турига алоҳида эътибор берилиши кутилмоқда

Спорт 30-сен, 13:479 admin 644 0
Ўзбекистонда “Пандемияни спорт орқали енгамиз!” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2020-2021 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2021-2025 йилларда аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди

Мазкур қарор қабул қилинса, республикада аҳоли ўртасида оммавий  спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор йўналишлари этиб – спортнинг юриш, югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол, фитнес, “Workоut” — маҳалла (кўча) фитнеси турлари белгиланади.

Қуйидаги спорт турларини республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларида оммавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича:

•    юриш ва югуриш – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши (В.Маҳмудов);
•    мини футбол – Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов);
•    велоспорт – Олий Мажлиси Сенати (Т.Норбоева);
•    бадминтон – Вазирлар Маҳкамаси (А.Абдуҳакимов);
•    волейбол – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев);
•    стритбол – Адлия вазирлиги (Р.Давлетов);
•    фитнес ва “Workоut” – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов) шахсан масъул этиб белгиланмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб:

а) йил давомида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида 4 босқичли (маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика) юриш ва югуриш, бадминтон, мини футбол, велоспорт, волейбол, стритбол, “Workоut” бўйича "Соғлом оила – янги Ўзбекистон таянчи!" шиори остида спорт мусобақаларини;

б) ҳар йили январь ойида қишки спорт турлари бўйича “Chimgan challenge”, март ойида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, апрель ойида миллий ва халқ ўйинлари бўйича “Бойсун баҳори” фестивали, май ойида бадминтон бўйича “Uzbekistan Shuttle”, июнь ойида Халқаро олимпия кунига бағишлаб “Олимпия ойлиги” спорт тадбирлари, август ойида “Save Aral” халқаро веломарафони, сентябрь ойида “Оқтош-Чарвоқ mountains” халқаро вело турнири, октябрь ойида “World Strongmen CUP” ва “Etnosport challenge” халқаро турнири, октябрь ойида “Save Aral” халқаро марафони, кўп босқичли “Янги нафас” халқаро югуриш спорт мусобақалари, сентябрь-ноябрь ойларида футбол бўйича “Мактаблар лигаси”, “Чарм тўп”, “Раҳбар кубоги”, “Маҳаллада футбол” мусобақаларини;

в) “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини аҳолининг кенг қатламлари барча қатламлари ўртасида март-ноябрь ойларида тизимли ташкил этилишини таъминлаши белгиланган. 

Қарор лойиҳасида 2021 йилнинг 1 апрелига қадар “Ўзбекистон Республикасида юриш ва югуриш, мини футбол, велоспорт, бадминтон, волейбол, стритбол ва “Workоut”, фитнес турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши белгиланган. 

Қарор муҳокамаси жорий йилнинг 8 октябрига қадар давом этади. 
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930