Берлинда карантин чораларига қарши намойишга чиққан 365 киши қўлга олинди

Олам 19-ноя, 21:409 fozil 380 0
Кеча, 18 ноябрь куни Берлинда одамлар коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган чекловларга қарши норозилик намойишларига чиқишди. 

Полиция улардан камида 365 тасини қўлга олди. 

Бу ҳақда Берлин полициясининг Twitter саҳифасига таяниб хабар берилган. 

"Соат 19:30 га қадар жами 365 киши, жумладан инфекциядан ҳимояланиш тўғрисидаги қонунни бузган кўпчилик қўлга олинган", дейилган хабарда.

Полиция икки кишини сўроқ қилмоқчилиги айтилган. Шунингдек, намойишларда ўн нафар полиция ходими жабрланган.

Таъкидланишича, 18 ноябрь куни Германия бундестаги инфекцион касалликлардан ҳимояланиш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритган. 

Бу эса Берлин марказида норозилик акциялари уюштирилишига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасини 413 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 235 нафари қарши чиққан, яна 8 нафари бетараф бўлган.

"Инфекциялардан ҳимоя тўғрисида"ги қонун Германия Ҳукуматига ижтимоий алоқаларни чеклаш ва ниқоб тақиш қоидаларини киритиш, дўконларни ёпиш ва спорт тадбирларини тақиқлаш ҳуқуқини бериши, шунингдек, мактаб ва боғчаларни ёпиш ва таълим муассасалари учун бошқа чекловларни киритиш тартибини белгилаши тахмин қилинмоқда.

Таъкидланишича, Берлин марказидаги намойишларда бир неча ўн минг киши қатнашган. 

Янги қонунга қарши норозилик билдириш учун намойишчилар ошхона анжомларини тақиллатишган, ҳуштаклар чалишган.

Полиция намойишчиларни тарқалишга чақирган, улар парламент биносига тобора яқинлашиб келавергандан сўнг тарқатилган. 

Полиция намойишчиларни қувиш мақсадида сув замбаракларидан ҳам фойдаланган.

Германияда 2 ноябрдан янги карантин чоралари кучга киргани ҳақида хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, пандемия бошидан буён Германияда коронавирус билан боғлиқ 800 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 

13 мингдан кўп бемор коронавирусдан вафот этган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031