Шерматов Қашқадарёда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган 20 та мактаб директорини ишдан олди

Жамият 19-ноя, 01:379 fozil 494 0
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва унда 20 нафар мактаб директори бирорта битирувчисининг ОТМга кирмагани сабабли ўз вазифасидан озод этилди. 

Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Йиғилишда битирувчиларнинг олий таълимга кириш бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим мактаблари қиёсий таҳлил қилинганлиги маълум қилинди. 

“Вилоят республикада олий таълим муассасаларига бирорта ҳам битирувчиси кирмаган 191 та мактаб директорлари фаолиятига баҳо берилиб, мажлисда қатнашган, узоқ йил фаолият кўрсатиб, натижага эришмаган 20 нафар мактаб директори лавозимидан озод этилди, қолганларини ҳам озод этиш бўйича топшириқ берилди”, деб аниқлик киритган ХТВ матбуот хизмати. 

Вазирлик хабарига кўра, битирувчиси олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича юқори натижалардан бирини қўлга киритган Косон туманидаги 88-сонли мактаб жамоасига компьютер синфи совға қилинди. 

Ғузор туманидаги 68-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб-интернати директорлари ва тўрт нафар фан ўқитувчилари "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланди. 
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031