Тошкентда автобус ёниб кетди

Жамият 24-ноя, 22:209 fozil 637 0
Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентда 116-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ёниб кетди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди. 

Маълум бўлишича, соат тахминан 06:13 да автотураргоҳдан чиққан автобус терминал станциясига қараб кетаётган вақтда Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлида ёниб кетган. 

Орадан 4 дақиқа ўтиб Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва 06:39да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга улгурган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930