Канадада ҳайдовчисиз автобус ишга тушди

Технология 05-ноя, 23:159 fozil 467 0
Канада пойтахти Оттавада EX10 ҳайдовчисиз автобус синов тариқасида ишга туширилди. 

Синовлар шу ойнинг ўрталарига қадар давом этади. 

Бу ҳақда “CBC News” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, лойиҳа EasyMile компанияси томонидан Онтариода автоматлаштирилган транспорт синовлари дастури доирасида ишлаб чиқилган. 

Унинг бажарилишини бир қатор ихтисослашган корхоналар, шунингдек, Оттава маъмурияти ва Онтарио транспорт департаменти назорат қилади.

Шундай қилиб, пойтахтнинг ҳукумат кварталида ташкил этилган мазкур маршрутнинг узунлиги 1,5 километрни ташкил этади. 

Автобуслар тўртта бекатда тўхтайди. 

Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли, ҳозирча фақат лойиҳа иштирокчилари уларнинг йўловчилари вазифасини ўташмоқда. 

Бундан ташқари, кабинада фавқулодда вазиятларда бошқарувни ўз зиммасига олиш учун ҳайдовчи ҳам бўлади.

“Синовлардан мақсад, ҳайдовчисиз автобуслар ҳақиқий йўл шароитида қандай ишлашини кўрсатиш, ногиронлар учун батареялар самарадорлигини ва улардан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилишдир”, дейилади EasyMile хабарида.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930