Йўл ҳаракати қоидалари янги таҳрирда ишлаб чиқилади

Жамият 26-сен, 13:419 admin 555 0
2021 йил 1 январига қадар Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан йўллаган парламент сўровига берилган жавобда айтиб ўтилган.

Жумладан, сўровда умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асосларини ўргатиш учун ўқув режа, дастурлар, дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд эмаслиги масаласи кўтарилганди. Шунингдек, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш бўйича муассасалар ўқув дастурига тегишли мавзулар киритилмаганлиги қайд этилганди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига келган жавобда парламент сўровидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган комплекс чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилганлиги маълум қилинган.

Унда “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” мажбурий фанини жорий этиш, тегишли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланди. Бу масала бўйича  норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 1 октябрьгача ишлаб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, 2021 йил январь ойидан ўқитувчилар малакасини ошириш дастурига йўл ҳаракати қоидаларининг киритилиши кўзда тутилган.

Дастурда 2021 йил 1 январига қадар Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли чора-тадбирлар дастурида 2021 йилнинг 1 июнига қадар тест саволларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш вазифаси қўйилди. 

Бундан ташқари, 1 ноябрга қадар гувоҳномасини йўқотган ҳайдовчилар аризасини қабул қилиш ва ички тизим орқали маъмурий амалиёт бўлимидан зарур маълумотларни электрон олиш дастурини жорий этиш назарда тутилмоқда. Бунда Ички ишлар вазирлигининг ягона автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими маъмурий амалиёт тизими билан интеграция қилинади.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031