Ўтган ҳафта дунёда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони сентябр ойидан буён биринчи марта камайди.
Бу ҳақда кеча, 30 ноябрь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебреисус маълум қилган.
“Европада сўнгги ҳафталарда қабул қилинган қийин ва зарур чоралар самараси туфайли, ўтган ҳафта дунё бўйлаб COVID-19 вируси биринчи марта қайд қилинган янги ҳолатлар сонининг пасайиши кузатилди”, дейди у.
Бош директор ушбу “янгиликни” эътироф этиб, уни “ютуқларни осонгина йўқотиш мумкин” деб “ўта эҳтиёткорлик билан талқин қилиш” кераклигини таъкидлади.
ЖССТ раҳбари “дунёнинг аксарият бошқа минтақаларида” касалланиш ва ўлим сони кўпайиб бораётганини урғулади.
Гебреисуснинг сўзларига кўра, “ҳозир хотиржамлик вақти эмас”, айниқса, “таътил даври яқинлашиб келаётган пайтда”.
Шу муносабат билан у байрам учрашувлари ва зиёфатларда одамларни ўзи ва оила аъзолари, шунингдек дўстларига “хавф солмасликка” чақирди.
Бош директор таътилни оила билан нишонлашни ва меҳмондорчиликлардан вақтинча воз кечишни тавсия қилди.
Агар гап бир неча оилалар иштирокидаги йиғинлар ҳақида кетса, унда бу тадбирларни очиқ ҳавода ўтказган маъқулроқ.
“Одамлар гавжум бўлган савдо-кўнгилочар марказларга боришдан тийилинг, харидорлар кам бўлган соатларда дўконларга ташриф буюринг ва иложи бўлса, Интернет орқали харид қилинг”, деб маслаҳат берди у.
Бош директор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус келиб чиқишини аниқлаштириш учун зарур бўлган барча ишларни амалга ошираётганига ишонтирди.
У бу масалани сиёсийлаштирмасликка чақирди.
Тедрос Аданом Гебреисус 1 декабрь куни Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига ишора қилиб, “ОИВ ва ОИТС касаллиги ва COVID-19 дан ўлиш хавфини ошириши мумкинлиги тўғрисида баъзи далиллар мавжуд”, деди.