Трамп нимаси билан АҚШ ва дунё тарихида қолди?

Таҳлил 03-ноя, 19:579 fozil 664 0
Дональд Трампнинг Президентлик муддати якунланмоқда. 

Бугун, 3 ноябрь куни АҚШда Президентлик сайловлари бўлиб ўтаяпти. 

Шу ўринда, ёдга олиш муҳим, Трамп тўрт йил давомида нимаси билан эсда қолди? Дональд Трамп 2016 йилда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида ғолиб бўлган йирик бизнесмен. 

2020 йилда у яна сайловлар пойгасида иштирок этяпти. 

Агар у ғалаба қозонса, Трамп сўнги марта Президент бўлади, агар мағлуб бўлса, иккинчи муддатдан қуруқ қолади.

Штатларда нималар бўлди?  

2016 йилда Трамп, авваламбор, америкаликлар учун АҚШда ҳамма имкониятлар бўлиши керак, деган ғояни фаол равишда илгари сурди. 

У штатларда фуқароларнинг ҳаётини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш ва иш ўринлари яратишдан манфаатдор эди. 

Дарҳақиқат, ишсизлик паст даржада бўлди — 2019 йилда - 3,7 фоиз (50 йил ичида энг паст кўрсаткичлардан бири). 

Трамп бошқаруви даврида Қўшма Штатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишни назарда тутадиган Париж келишувидан чиқди. 

Келишув шартларининг штатлар учун ноқулайлиги бунга сабаб қилиб кўрсатилган эди. 

Хусусан, иқтисодий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, 2025 йилга келиб шартнома шартларининг бажарилиши, шу жумладан, энергетика соҳасидаги чекловлар Қўшма Штатларга қарийб 2,7 миллион иш ўрнини қисқартиришга олиб келиши мумкин экан. 

Бу Трампнинг сайловолди ваъдаларига тўғри келмасди.

Иммиграция сиёсати эса Дональд Трампнинг ташриф қоғозига айланди. 

Дональд Трамп Президентлик даврининг бошиданоқ АҚШга муҳожирларни қабул қилишга чекловлар қўйишни бошлади. 

Шу йўл билан Американи химоя қилмоқчи бўлди, шекилли! Трамп жиноий ўтмишга эга бўлган ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда мамлакатдан чиқариб юбориш, Мексика билан чегарада девор қуришни бошлаш ва муҳожирларни федерал органларга топширишдан бош тортган шаҳарларни молиялаштиришдан қурук қолдиришни назарда тутувчи иммиграция ва чегарани қўриқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. 

Дональд Трамп даврида “грин карта”ларни ҳам беришга чекловлар қўйилди.

Бир йил олдин демократлар Трампга нисбатан импичмент тартибини қўллашган эди. 

Трампнинг Сенатдаги суди 12 кун давом этди (22 январь - 5 февраль), аммо бу жараёнларнинг ҳеч бири президентнинг истеъфосига олиб келмади, ҳар сафар Сенат оқлов ҳукмини чиқарди. 

Ташқи сиёсат 

“Америка биринчи ўринда” — Трамп давридаги АҚШ ташқи сиёсатининг шиорига айланди. 

Трамп Президент сифатида ишга киришган дастлабки кунидаёқ зудлик билан Қўшма Штатларнинг Транс-Тинч океани шериклигидан чиқиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 

Транс-Тинч океани шериклиги — мақсади тариф тўсиқларини камайтириш, шунингдек, меҳнат қонунчилиги, атроф-муҳит, интеллектуал мулк ва бошқа бир қатор соҳаларда ички қоидаларни тартибга солишдан иборат бўлган, Осиё-Тинч океани минтақасининг 12 мамлакати ўртасидаги савдо шартномаси. 

Президентлиги бошланганидан бери Трамп ташқи сиёсатда АҚШнинг “глобал мажбуриятларини” қайта белгилашга қаратилган қатор қарорларини қабул қилди. 

Хусусан, Суриянинг айрим қисмларидан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш, АҚШнинг “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” бўйича Эроннинг ядро дастуридан чиқиш, ўрта ва узоқ масофаларга учадиган ракеталар бўйича шартномани бекор қилиш ҳамда ЮНEСКОни тарк этиш каби қарорлар қабул қилди. 

ЖССТ(Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти)ни тарк этиш томон ҳам дадил қадамлар ташлади ва катта эҳтимол билан АҚШ келаси йилнинг йозида бу ташкилотдан чиқади.

ОАВда Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида жуда яхши муносабатлар пайдо бўлиб, бу икки томонлама илиқ ёзишмалар билан давом этганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўпчиликни ҳайрон қолдирган эди.

Хитой билан муносабатлар 

Трамп бошчилигида АҚШнинг Хитой билан муносабатлари фақат ёмонлашди. 

Хитой компанияларнинг АҚШда ишлашини тақиқлаш, санкциялар қўллаш, АҚШдаги Хитой элчихоналарини ёпиш орқали Дональд Трамп Хитой билан савдо уруши олиб борди. 

Аммо пандемия бошланганидан сўнг, АҚШ Президентида ХХРни ёқтирмаслик учун янги сабаб пайдо бўлди. 

У бир неча маротаба коронавирус тарқалишида Хитойни очиқчасига айблади.

Тўғри АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятлар Трампдан олдин ҳам мавжуд эди, аммо Трамп даврида бу тенденция янада жадаллашди.

Илгари Хитой Қўшма Штатларнинг биринчи савдо ҳамкори бўлган бўлса, энди учинчи ўринга тушиб қолди.

Статистик маълумотларига кўра, 2019 йил якунига бўйича Мексика АҚШнинг асосий савдо шеригига айланди (савдо айланмаси - 614 миллиард доллар), ундан кейин Канада (612 миллиард доллар), Хитой эса учинчи ўринни эгаллади (558 миллиард доллар ёки АҚШ бутун савдо айланмасининг 13.5 фоизи). 

Трампнинг овоза бўлган қарорларидан бири – АҚШда Хитойнинг ТикТок дастурини тақиқлаш эди. 

Россия — четда қараб турибди...

2016 йилги сайловларда ғалаба қозонишда Трампга Россия ҳаккерлари, ишбилармонлари ва бизнес ҳамкорлари билан ёрдам берганлиги тўғрисида кўплаб айбловлар янгради, бироқ бу нафақат Кремль ва Трамп томонидан рад этилди, балки ўз исботини топмади.

2016 йилги сайлов кампаниясида Трамп кўпинча Путин ҳақида ижобий фикрлар билдирган ва ҳатто санкцияларни бекор қилишни хоҳлаган эди, аммо охир-оқибат у буни қилмади.

Жорий сайловлар даврида эса:

2020 йил августида Трамп Россия уни иккинчи муддатга қайта сайланишини истамаслигини эълон қилди.

“Россия АҚШ президенти сифатида кўришни истаган охирги одам бу Дональд Трамп. 

Чунки ҳеч ким Россияга мен каби совуқ муносабатда бўлмаган”, деган эди Трамп. 

Жо Байден Трампнинг Россияга қарши тура олмаслигига ишора қилиб, уни “Путиннинг кучукчаси” деб аташга ҳам улгурди. 

Украина можароси

2019 йилда Украина билан ҳам зиддият вужудга келди. 

Бу Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг содир бўлди. 

Трамп  Украина билан яқин алоқада бўлган Жо Байден ва унинг ўғли Хантер ҳақида айблов фактларини етказишда ёрдам бериши учун украиналик ҳамкасбига босим ўтказишга уриниб кўрган ва бунинг эвазига молиявий ва ҳарбий ёрдам ҳам ваъда қилган эди.

Бироқ Украина ҳукуматига кўрсатилаётган босим ҳақидаги маълумотлар - АҚШ разведка қўмитасининг номаълум ходими ҳисоботи туфайли маълум бўлди. 

Коронавирус

Коронавирус пандемияси бошланиши билан Дональд Трамп Қўшма Штатларда қатъий чекловлар қўйишга шошилмади ва вирусга кўп эътибор бермади. 

Америкаликлар бунақа муносабатдан унчалик мамнун эмас эдилар. 

Бунинг натижасида вирус бутун мамлакат бўйлаб жуда катта тезликда тарқалди ва Америка Қўшма Штатлари касалланганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди(9 миллиондан ортиқ).

Дональд Трампнинг ўзи ва хотини ҳам COVID-19 билан касалланди ва касалхонага ётқизилди. 

Қўшма Штатлар раҳбарига экспериментал муолажа қилинди ва уч кундан сўнг Трамп Оқ уйга қайтди. 

Трамп касалхонада узоқ вақт қололмасди ҳам. 

Президентлик учун Дональд Трампда Жо Байден билан имкониятлар тенг. 

Бироқ, сўнгги сўровларга кўра Трамп Байдендан ўзиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.

Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031