» » 2020- йилги "Чора-тадбирлар” га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

2020- йилги "Чора-тадбирлар” га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

21 январь 2020, Вторник
102
0
Бугун 21 январь 3-сектор штаби мажлислар залида “2019 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларнинг танқидий-таҳлилий муҳокамаси ва 2020 йилда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар” га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 3-секторда ички ишлар органи томонидан олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалалари Президентимиз томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатида энг муҳим ва устувор ўрин эгаллайди. Дарҳақиқат, бу масала бугун юртимизда барча ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашнинг энг асосий шарти ва гаровидир.

 - Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини замонавий босқичга кўтаришдек ғоят мураккаб вазифа доимий равишда кун тартибига қўйиб келинмоқда дейди, - туман ИИО ФМБ бошлиғи Ф.Юсупов.

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик институтлари билан биргаликда олиб борилган кенг қамровли профилактика тадбирлари натижасида 3 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Сектор раҳбари  айрим ҳудудларда ишлар хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун бажарилаётганини, бунинг оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётганини очиқлади. 
Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019