Telegram ва "VKontakte" ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров iPhone 12 Pro'ни "мақтовлар” билан сийлади.
Дуров iPhone 12 Pro'ни iPhone 5 нинг катта ўлчамдаги версияси, деб атаган.
Шунингдек, смартфонда камераларнинг хунук тўплами жойлашганини таъкидлаган.
Унинг фикрига кўра, Apple асосчиси Стив Жобснинг вафотидан 9 йил ўтган бўлса ҳам, компания шу пайтгача бирор янгиликни ўйламаган.
У эски ғоялар ҳисобига яшамоқда.
Унинг таъкидлашича, iPhone маҳсулотлари савдоси йил бошидан буён 21 фоизга тушиб кетган бўлиши мумкин.
Дуровнинг фикрига кўра, агар ҳолат шу тарзда давом этса, келажак 7-10 йил ичида iPhone'нинг жаҳон бозоридаги улуши ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 октябрь куни Apple компанияси янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилганди.