Украинадаги фожиа сабаб “мотам куни” эълон қилинди

Олам 27-сен, 10:039 admin 670 0
Аввалроқ, Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Фожиада қурбон бўлганлар 26 нафарга етди.

Мамлакат Президенти Владимир Зеленский бугун, 26 сентябрь куни “Мотам куни”ни эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.  

"Ан-26 ҳарбий самолётининг 2020 йил 25 сентябрда Харьков вилояти Чугуев шаҳри яқинидаги режали ўқув парвозлари пайтида ҳалокатга учраши ва Украина Қуролли Кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари ххизматчиларининг ўлимига олиб келган фожиа билан боғлиқ ҳолда, қурбонларни хотирлаш мақсадида мен қарор қиламан: Украинада 2020 йил 26 сентябрни – “мотам куни” деб эълон қиламан”, дейилади ҳужжатда. 

Фармонга мувофиқ, мотам куни бутун Украина ҳудудидаги давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ҳокимият идоралари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг бинолари ва иншоотларидаги давлат байроғи туширилиши керак. 

Барча кўнгилочар ва концерт тадбирлари бекор қилиниши, телевидение ва радио дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак.

“Кеча биз жасоратли курсантлар ва тажрибали ҳарбийлардан айрилдик. Ушбу йўқотиш дардини ифода этадиган сўзларни топиш қийин. Ҳалок бўлган аскарларнинг ота-оналари, рафиқалари ва фарзандларига тасалли берадиган тўғри ибораларни топиш мушкул. Бугун бутун мамлакат ўз оилалари билан мотам тутади. 26 сентябрни мотам куни деб эълон қилиш тўғрисида фармонни имзоладим”, дейди Украина Президенти. 

Давлат раҳбари самолёт қулаши сабабларини тезда аниқлаш ва холис тергов ўтказиш зарурлигини таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, самолёт бортида 28 киши бўлган. Уларнинг икки нафари омон қолган. 
 
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930