Тожикистонда Artel Avesto Electronics қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бизнес 15-окт, 16:029 admin 582 0
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Тожикистонда Artel Avesto Electronics қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Орипов, Тожикистон Республикаси бош вазири  Қоҳир Расулзода, Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали қатнашдилар.

Янги корхонанинг, ҳатто, биринчи босқичдаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати кишини ҳайратга солиши мумкин – 60 000 дона сув иситгич ва 50 000 дона чангютгич. Завод майдони эса 6000 кв метрни ташкил этади. Алоҳида айтиш лозимки, янги заводда ҳозирнинг ўзида 140 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилган. Иккинчи босқичда эса иш ўринлари янада кўпайтирилади. 

Янги Artel заводида COMI, ULVAC, Inficon каби халқаро даражада танилган корхоналарга тегишли ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. Заводда қўлланилган замонавий технологиялар туфайли барча ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ автоматизациялаштирилган. Бундан ташқари, янги заводда кўп босқичли сифат назорати мавжуд, маҳсулотлар эса ҳар босқичда синчковлик билан текширилади. 

Алоҳида айтиш жоизки, Artel маҳсулотлари Тожикистонда ҳам кафолат муддатига эга. Эндиликда барча Тожикистонлик истеъмолчилар 3 йиллик кафолат муддати давомида қуйидаги сервис хизматларидан фойдаланишлари мумкин: 

•  мутлақ бепул сервис хизмати;
•  маҳсулотни бепул таъмирлаш хизмати;
•  эҳтиёт қисмларни бепул алмаштириш. 

Кафолат бўйича сервис хизматлари Artel расмий сервис марказларида амалга оширилади. Тожикистонлик истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида сервис марказлари қўшни давлатнинг барча вилоятларида ташкил этилган. 

Халқаро қўшма корхона ташкил этилиши нафақат Artel компанияси ёки давлат иқтисодиёти ривожланишига, балки аҳоли ҳаёти даражаси кўтарилишига ҳам ҳисса қўшади. Мисол қилиб айтганда янги Artel заводи қуйидаги имкониятларни тақдим этади: Тожикистон бозорларига маҳсулот етказиб беришда харажатларни пасайтириш, янги иш ўринларини яратиш, чет эллик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш ва шу тажриба асосида янада сифатли ва функционал маҳсулот яратиш.

Буларни ҳисобга олган ҳолда бугуннинг ўзида Artel компаниясини  рақобатга бемалол дош бера оладиган халқаро корхона деб атаса, ҳеч муболаға бўлмайди.   




Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031