Ортиқхўжаевнинг компанияси “Пойтахтбанк”дан 20 млрд кредит олгани рад этилди

Жамият 19-ноя, 01:289 fozil 294 0
Ягона таъсисчиси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган J-United Group компанияси “Пойтахтбанк” АЖдан 20 миллиард сўм кредит олгани ҳақида хабарлар тарқалганжи. 

Бунга Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумот асос бўлганди. 

“Пойтахтбанк” АЖ мазкур маълумот Корпоратив ахборот ягона порталига хатолик сабаб жойлаштирилгани ва 20 млрд кредит ажратилганини рад қилди. 

Жамият бошқарув раиси Мажид Тоҳиров имзоси билан тасдиқланган маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

“J-United Group МЧЖ бугунга қадар “Пойхатбанк” АЖда ҳисоб рақам очмаган ва ушбу ташкилот мижози ҳисобланмайди. Расман маълум қиламизки, “Пойхатбанк” томонидан J-United Group МЧЖга кредит ажратилгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмас”, дейилади банк хабарида. Қайд этилишича, ушбу маълумот техник хатолик сабаб Корпоратив ахборот ягона порталига киритилган бўлиб, йўл қўйилган хатолик бартараф этилмоқда. 

Айни пайтда порталдаги ушбу маълумотлар ўчирилган

Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатдан ўтган Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозлар эмитентлари маълумотни Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) жойлаштириш орқали ошкор қилишади. 

Порталга жойлаштирилган муҳим фактлар, чораклик ва йиллик ҳисоботлар порталда сақланиб қолинади, ўчирилмайди ва таҳрирланмаслиги белгиланган.

Маълумот учун, “Пойтахтбанк” 2019 йилнинг январида ташкил этилган. Банк устав капитали 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари ҳисобига шакллантирилган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930