Кунига 10 минг қадам юрганларга имтиёз берилади – Президент қарори лойиҳаси

Спорт 30-сен, 13:499 admin 608 0
Ўзбекистонда юриш бўйича маълум миқдорни босиб ўтганларга давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоизлик чегирма берилиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган. Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини ишга тушириши лозим. 

Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини назарда тутилмоқда. 

Қарорда Адлия вазирлиги “Янги нафас” платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишини таъминлаши белгиланмоқда.

Қолаверса, меҳнат жамоалари аъзоларининг “Янги нафас” платформасидан фойдаланиш самарадорлиги натижаларига қараб вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарларининг ишига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг хулосасига асосан баҳо берилади.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031