Оғиз ювишда махсус воситадан фойдаланиш турли бактериялар ва вируслар, шу жумладан янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфини камайтиради.
Бу Буюк Британиядаги Кардифф университети олимлари ўтказган тадқиқотдан маълум бўлган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, таркибида сетилпиридинюм хлорид бўлган оғиз ювиш воситалари оғизда SARS-nCov-2 вирусли моддаси миқдорини камайтириши мумкин.
Мутахассислар уч ой давомида юқоридаги машҳур оғиз ювиш воситаларининг таъсир кучини ўрганишган.
Натижада, бундай суюқликлар COVID-19 билан курашишда ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашган.
"Бироқ, ушбу тадқиқотни ҳали яна ўрганиш мақсадга мувофиқ", дейилган хабарда.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 55 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолатлари рўйхатга олинган. 38 миллиондан зиёд одам соғайган ва 1,3 миллиондан кўп бемор вафот этган.