Apple навбатдан ташқари тақдимот ўтказади. Унда iPhone 12 ҳам бўладими?

Технология 09-окт, 12:589 admin 611 0
Apple компанияси янги маҳсулотларининг навбатдан ташқари тақдимоти санасини эълон қилди. Маълум бўлишича, маҳсулотлар орасида iPhone 12 ҳам бўлади. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилган.

Таъкидланганидек, тақдимот 13 октябрь куни ўтказилади. Сентябрь ойида бўлиб ўтган тақдимот кўпчиликнинг хафсаласини пир қилганди. Унда фақатгина янги Apple Watch соатлари ва iPad планшетлари тақдим этилганди.

Навбатдан ташқари тақдимотда айнан нималар намойиш этилиши ҳозирча номаълум. 

Тадбирда намойиш этилиши мумкин бўлган гаджетлар тахмин қилинди. Кутилаётган гаджетларга AirTag қидирув ёрлиғи, AirPods Studio қулоқчинлари, Apple ТV 2020 телевизорга уловчи воситаси ва илк процессорли MacBook киради. Шунингдек, iPhone оиласи ҳам яна биттага ортиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрида ўзининг анъанавий тақдимотини ўтказган Apple илк бор янги iPhone моделларини сентябрда оммага тақдим этмаганди.

Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930