Дунё смартфон бозорида Samsung Huawei'дан яна олдинга чиқиб олди

Технология 09-окт, 12:509 admin 543 0
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси смартфонлар сотиш бўйича жорий йилнинг августида ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлган Хитойнинг Huawei фирмасидан ўзиб кетди. У дунёдаги энг кўп смартфон етказиб берувчи корпорация бўлди

Апрель ойида Ҳиндистонда қаттиқ карантин жорий этилгани сабабли Samsung смартфонларининг сотилиши сезиларли даражада камайган. Шунда Жанубий Корея маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги улуши 20 фоизни ташкил этган. Ўша пайтда Huawei'нинг бозордаги улуши 21 фоизни, Apple'ники 12 фоизни, Xiaomi'ники эса 8 фоизни ташкил этган. 

Бироқ, Ҳиндистондаги эпидемик вазият ва иқтисодий фаолликнинг барқарорлашуви фонида компания ўз ҳолатини яхшилашга муваффақ бўлган.

Huawei'нинг асосий бозори бўлган Хитойда пандемияга қарши чоралар кўрилгани сабабли комапания смартфонлари савдоси тушиб кетган. Бу ҳам ўз навбатида Samsung фойдасига хизмат қилган. 

Тадқиқотларга кўра, ҳозирда Samsung смартфонлар бозорининг 22 фоизини эгаллаб, Huawei'дан 6 фоиз олдинга чиқиб олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг иккинчи чораги охирида дунё смартфон бозорининг етакчилари Samsung ва Apple ўз ўрнини хитойлик рақобатчиси - Huawei'га бўшатиб берганди.

Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930