АҚШда 600 дан кўп ўлик моргларда қолиб кетган

Олам 23-ноя, 19:409 fozil 488 0
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида пандемия бошланган вақтдан буён 650 га яқин жасад моргларда қолиб кетган. 

Улар Бруклин қирғоғидаги кўчма морглар, яъни юк машиналарида сақланмоқда. 

Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берган. 

Манбага кўра, марҳумларнинг жасади уларнинг қариндоши топилмагани ёки дафн маросимини ўтказиш учун маблағ йўқлиги сабабли ўша ерда қолмоқда. 

Суд-тиббиёт экспертлари ҳалигача 230 га яқин марҳумнинг қариндошларини қидиришда давом этмоқда. 

Яқинлари топилмаётган марҳумларнинг кўпчилиги оиласидан алоҳида яшаган, қариндошлари ҳақидаги маълумотлар эскирган ёки нотўғри бўлиб чиқмоқда.

Маълумот учун, АҚШда коронавирусга чалинганлар 12,3 млндан ошган. 257 мингдан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930