Тошкентда мамлакатнинг бош арчасини безатиш ишлари бошланди

Жамият 24-ноя, 22:259 fozil 438 0
Пойтахт Тошкентда мамлакатнинг бош арчасини безатиш ва майдонни байрам тантаналарига тайёрлаш ишлари бошланди.  

Уч йиллик анъанага кўра, жорий йилда ҳам бош арча Мустақиллик шоҳ кўчасида Халқаро симпозиумлар саройи ва Hyatt Regency  меҳмонхонасининг орқа тарафига ўрнатилмоқда. 

Жорий йилда ҳам арчанинг баландлиги ўтган йилдагидек сақланиб қолмоқда – 36 метр. 

Ва у 2019 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари пойтахтларида ўрнатилган янги йил арчалари орасида баландлиги бўйича бешинчи ўринни эгаллаган эди.  

Маълумотларга кўра, арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. 

Шунингдек, тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

Катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек, бош арчанинг чор атрофига суратга тушиш учун кичик арчалар ҳам ўрнатилмоқда.

Янги йил бош арчаси атрофидаги байрам тантаналари бу йил қандай ўтказилиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930