Рой Жонс дурангдан норози. У реванш истамоқда

Спорт 29-ноя, 22:419 fozil 531 0
Хабарингиз бор, бугун, 29 ноябрь куни Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Staples Center аренасида Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида жанг бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. 

Шундан сўнг, бокс бўйича беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс Майк Тайсон билан реванш жангини ўтказишни таклиф қилди. 

“Биз курашни такрорлашимиз керак. Майкни ҳамма яхши кўради, мен ҳам. Аммо унга зарбалар бериш мен учун қийин, шунинг учун оилам билан маслаҳатлашаман. Кўрамиз, улар ревануш ҳақида қандай фикр билдиришади”, дея Жонснинг сўзларини келтирмоқда MMAFighting. 

Тайсон ўзининг профессионал карьерасида 58 та жанг ўтказган, уларда 50 ғалабани (44 нокаут билан) ютган ва иккита мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Яна тўртта жанг яроқсиз деб топилган. У сўнгги жангини 2005 йилда ўтказган.

Жонс охирги марта рингга 2018 йилнинг февралида чиққан эди. 

Ўшанда у Скотт Сигмонга қарши курашда ғалаба қозонганди. 

Умумий ҳисобда унинг ҳисобида 66 ғалаба ва тўққиз мағлубият бор.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Декабрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031