Ёшларни Суриядаги террорчилик ташкилотига жўнатаётган шахс ушланди

Жамият 02-дек, 18:219 fozil 2 320 0
Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатиш билан шуғулланиб келган шахс фаолиятига чек қўйилди. 

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди Маълум қилинишича, 1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О.Х. 2019 йилда Миср Араб Республикасида ўқишга бориб, халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушган. 

Шундан сўнг, Ўзбекистондан Мисрга диний таълим олиш учун борган фуқаролар орасида ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб, Сурия ҳудудида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг сафига қўшилишга даъват қилиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари амалга оширилиб, гумондор шахс қўлга олинган. 

Унинг уяли телефон аппарати хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб,  суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930